"Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши томонидан 3-умумтаълим мактабида болалар ва ёшларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш ва бадминтон турини оммалаштиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш мақсадида спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақанинг туман босқичи ўтказилди.

 

Мазкур мусобақада туман умумтаълим мактабларидаги жами 30 нафар ўқувчилар мусобоқа низомида белгиланган 3 дастур бўйича қизғин баҳс олиб бордилар, ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, тумандаги 3-умумтаълим мактабидаги 6-синф ўқувчилари И.Узоқов ва С.Муродова мусобоқанинг вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқиниҳамда "Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.