Ёшлар ижод саройида "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

         Танлов "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. 
        "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Ризаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш журналист кадрларни тайёрлашга қаратилаётган улкан эътибор ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади. 
      «Соғлом бола йили» Давлат дастури ва Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган мазкур танлов ёш журналистларнинг малакаси ва савиясини ошириши, ўз олдига аниқ мақсад қўйиб изланиши, уларни янги ижодий муваффақиятлар сари руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этди. 
       Бу йил танловда 400 дан ортиқ ёш журналист матбуот, радио, телевидение, интернет ва фотожурналистика йўналишларида уч мингга яқин ижодий иши билан қатнашди. Танлов ҳакамлар ҳайъати ижодий ишларда Соғлом бола йили мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг самаралари нечоғли акс этгани, мавзунинг долзарблиги, муаллиф услуби, ёритиш маҳоратига алоҳида эътибор қаратди. 
        Якунда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 
Тадбирда таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 
 
uza.uz сайтидан олинган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР