Жорий йилнинг 15-16-декабрь кунлари Нурота туманидаги умумтаълим мактабларида "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман ИИБ ЁХБ, туман ИИБ ВЕЎН ва ҲПГ билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар ўртасида пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибаталари тўғрисида маълумот бериш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар доирасида тумандаги 5-18-42-57-умумтаълим мактаблари, Навоий ИСМИ да ўқувчилар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларга пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилиши билан бир қаторда ушбу маҳсулотларни Республика ҳудудига ноқонуний равишда олиб кириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”, "Жиноят кодекси” ва ЎРҚ-261-сонли Қонунда белгиланган жавобгарликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ушбу маҳсулотлар савдоси билан ноқонуний равишда савдо қилаётган шахслар тўғрисида маълумот бериш учун ишонч телефонларига мурожаат этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.