Жорий йилнинг 16 декабрь куни Нурота туман ИИБ, туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ҳамда "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар туман Дастури”нинг VI бўлим 62-бандининг ижросини таъинлаш мақсадида, тумандаги аудио-видео маҳсулотлари билан савдо қилувчи савдо шоҳобчалари ҳамда компютер клубларида тарғибот ишлари олиб борилди.

Тарғибот тадбирида туман ИИБ ВЕЎН ва ҲПГ катта инспектори, капитан У.Сафаров, туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйиа комиссия масъул котиби Р.Муҳиддинов, туман "Камалак” болалар ташкилоти раиси Ў.Каримовлар иштирок этишди.

Тарғибот тадбирида тумандаги Ҳ.Худойқулов кўчасида жойлашган тадбиркор Шерзод Худойназаровга тегишли аудио-видео маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконда ҳамда Ш.Рашидов кўчасида жойлашган тадбиркор Нурмат Раҳматуллаевга тегишли савдо дўконларида, шунингдек тумандаги "Ибн Сино” МФЙда жойлашган  тадбиркор Шоҳрух Исмоиловга тегишли компютер клуби ва тумандаги Ҳ.Худойқулов кўчасидаги "Маиший хизмат уйи”да жойлашган  тадбиркор Саъдулло Мавлоновга тегишли компютер клубида тарғибот ишлари олиб борилиб, уларга беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, туман ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этилишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбиркорлар ушбу маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилганлик учун қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилди. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.