Жорий йилнинг 17 декабрь куни туман   Махалла жамоат фонди маърифат залида  "Намунали милиция таянч пунктлари” кўрик танловининг туман босқичи  бўлиб ўтди. Кўрик танловда тумандаги мавжуд 10 та милиция таянч пункти ва уларда фаолият курсатаётган  профилактика инспекторлари, ВЕЎН ва ХПГ инспекторлари, махалла раислари, махалла посбонлари, диний маслахатчилар ўзларининг фаолиятларини кўрсатиб берувчи фото кўргазмалар, албомлар ва МТП кошидаги ташкил қилинган тугарак ва кичик бизнесларда ишлаб чиқарилган махсулотлар  кўргазмаси ташкил этилди.

      «Намунали милиция таянч пунктлари»  хамда  "Энг маҳоратли профилактика инспектори”, "Ёш авлод ҳимоячиси”, "Энг обод ва осойишта маҳалла  раиси”, "Фидойи маҳалла посбони”, "Маърифатпарвар маслаҳатчи”, "Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг ибратли раиси”, "Адолатли Яраштириш комиссияси”,"Баркамол авлод етакчиси”, "Энг фаол касаба уюшмаси ташкилоти етакчиси” ва "Бандликка кўмакташишда энг фаол ходим”  ни аниқлаш юзасидан танлов-кўргазмани утказиш буйича тузилган ҳайъат  аъзолари хулосасига кўра номинациялар буйича ғолибликни қўлга киритганлар аниқланди унга кўра:

            -I-ўринни қўлга киритган 84-сонли "Милиция таянч пункти”га  тақдирланди.

            -Шу МТП профилактика инспектори катта лейтенант Ўсаров Алишер Саитович тақдирланди.

            -Энг махоратли профилактика инспектори  лейтенант Султонов Элбек Султонович тақдирланди.

            -Ёш авлод химоячиси наминацияси буйича  капитан Сафаров Улугбек тақдирланди.

            -Энг обод ва осойишта махалла раиси А.Навоий МФЙ раиси Бозоров Ориф тақдирланди.

            -Фидойи махалла посбони Ибн Сино махалла посбони Журакулов Санъат Чулиевич тақдирланди.

            -Маърифатпарвар маслахатчи наминацияси бўйича Саидато  МФЙ Диний маслахатчиси Жумаева Зебо тақдирланди.

            -Энг фаол  хотин кизлар кумитаси бошлангич ташкилотининг ибратли раиси наминацияси буйича Ғ.Ғулом МФЙ  хотин кизлар кумитаси раиси Жумаева Бибиражаб тақдирланди.

            -Адолатли яраштирув комиссияси наминацияси буйича Эшон Судур МФЙ яраштирув комиссияси раиси Рахимов Урал тақдирланди.

            -Баркамол авлод етакчиси наминацияси буйича туман Камолот ЁИХ 5 мактаб етакчиси Раббимова Нилуфар  тақдирланди.

            -Энг фаол касаба уюшмаси ташкилоти номинацияси буйича Махалла жамоат фонди масъул котиби тақдирланди.

            -Бандликка кумаклашишда энг фаол ходим наминацияси буйича туман бандликка кумаклашувчи маркази бошлигининг уринбосари Хакбердиев Мудассир тақдирланди.

            Шунингдек кўрик танловда фаол иштирок этган махалла посбонлари ва профилактика инспекторлари совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан такдирландилар.

            Шундан сунг  туман Хокимининг маънавият-тарғибот бўлими бошлиғи М.Фахриддинов суз олиб бугунги булиб утган Намунали  милиция таянч пункти кўрик танловида фаол иштирок этганларни яна бир бор табриклаб, келгуси йилларда хам булиб ўтадиган милиция таянч пункити кўрик танловларида фаол иштирок этишлари тугрисида уз тилакларини билдиришди ва шу билан кўрик танлов якунига етганлигини билдирди.  

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.