Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил        18 ноябрдаги "Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида” ги 309 сонли Қарори билан Республикамиз миқёсида жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказиш эълон қилинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, қарорда таъкидланганидек, газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг созлигига эришиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши бўйича пухта текширувлар ўтказиш, ёнғин рўй беришига йўл қўйган айбдор раҳбарларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини кўриш, объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида уларни ёнғин ўчириш асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш, ишчи-хизматчилар, ўқув муассасалари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўришдан иборат.

Шу мақсадда ойлик давомида туман ИИБ ЁХБ, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида тумандаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, маҳаллалар ҳамда корхона-ташкилотларда ёшлар  ва аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенг тарғиб қилиш бўйича турли  учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда амалий машғулотлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ёнғин ва фавқулодда ҳолатларда биноларни тарк этиш йўллари машғулот тарзида ўргатилди.

Ўтказилган учрашувлар давомида мавжуд ёнғин техникаси ва ёнғин ўчириш асбоб анжомлари намойиш этилиб, ўқув муассасаси ва яшаш уйларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари, янги йил байрами арафасида ҳар хил ноқонуний йўллар билан кириб келадиган пиротехника воситаларини ишлатмаслик, уларнинг аянчли оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.