"Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5282-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурота туман марказидаги сунъий қопламали футбол майдонида "Янги Ўзбекистон ёшларимиз!" шиори остида ёшлар ойлиги доирасида секторлар ўртасида 18-30 ёшдаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "Мини футбол” тури бўйича туман биринчилиги спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
"Янги Ўзбекистон ёшларимиз!"
Тадбирда туман ҳокимлиги,  туман Давлат хавсизлик хизмати, туман ИИБ, Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими, туман туризм ва спорт бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Шунингдек, муросасиз ўтган баҳсларда 
1- ўрин Янгиҳаёт МФЙ
2-ўрин Янгитурмуш МФЙ
3-ўрин А.Темур МФЙ жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоаларни туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев табриклаб, жамоаларга диплом ва совғаларни топширди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.