Бугун, 20 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокимлиги тантаналар уйида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йилнинг 22 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги қарорига кўра, "ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС” ва "МАҲАЛЛА – БЕШ ТАШАББУС БЕШИГИ” кўрик-танловларининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз мадҳиясига эҳтиром кўрсатилганидан кейин вилоят ҳокими ўринбосари Яшин Душанов Навоий вилояти ҳокими в. б. Нормат Турсуновнинг ғолибларга табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва комиссияларнинг якуний хулосаларига кўра, "ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС” кўрик-танловининг "Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи” номинацияси бўйича III ўрин соҳиби Нурота тумани Халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаров, II ўрин соҳиби Учқудуқ тумани Мактабгача таълим бўлими мудираси Нигора Амонова ва I ўрин соҳиби Кармана тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёр Бозоров тақдирланди.
Мазкур кўрик-танловнинг "Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти” номинацияси бўйича ҳам учта ўрин ғолиблари – ЎзЛиДеП Конимех тумани бўлими аппарат бошлиғи Ҳусниддин Бозоров, Хатирчи тумани ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси Акмал Турсунов ва "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Навоий вилояти филиали раҳбари Шоҳрух Шаропов олқишланди.
"Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича III ўрин Зарафшон шаҳрридаги "ZARAFSHON GRAND SERVIS” МЧЖ раҳбари Шавқиддин Ҳамроев, II ўрин Ғозғон шаҳридаги "Ғозғон чевар қизлар” кооперативи раҳбари Моҳичеҳра Норбоева ва I ўрин Навбаҳор туманидаги "Paradise Garden” МЧЖ раҳбари Шавкат Турдиевга берилди.
"Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича эса III ўрин Томди тумани "MEYRIMXON” фермер хўжалиги раҳбари Талгат Таскинбаев, II ўрин Қизилтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Алишер Умедов ҳамда I ўрин Навоий шаҳридаги 16-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори Назима Тагаевага берилган бўлса, "Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинацияси бўйича III ўринга Конимех тумани ҳокимлиги, II ўринга Нурота тумани ҳокимлиги ва I ўринга Навбаҳор тумани ҳокимлиги муносиб кўрилди.
СЕНАТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КЎРИК-ТАНЛОВЛАРНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
"МАҲАЛЛА – БЕШ ТАШАББУС БЕШИГИ” кўрик-танлови бўйича III ўринни Навоий шаҳридаги "Меъмор” маҳалла фуқаролар йиғини, II ўринни Навбаҳор туманидаги "Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ва I ўринни Кармана туманидаги "Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини эгаллагани эълон қилинди.
Бундан ташқари, тадбирда жорий йилда Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ўртасида бўлиб ўтган спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича "Парламент ўйинлари” мусобақаларида жамоавий ва якка тур босқичларида намунали иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган Навоий вилояти жамоаси ғолиблари ҳам тақдирландилар.
Жумладан, спортнинг волейбол тури бўйича республикада фахрли 1-ўринни эгаллагани учун халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши жамоаси, стол тенниси бўйича республикада 3-ўринни қўлга киритган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Маҳфуза Ҳамраева ҳамда унинг мураббийси Аҳрор Йўлдашев, бадминтон бўйича республика босқичида 3-ўринни эгаллаган халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши депутати Маъсуда Гафарова ҳамда унинг мураббийси Решат Сеттаровлар ҳам мукофотланганлар сафидан жой олдилар.
Барча эътироф этилганлар диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.