Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 23 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 38-сонли баёни 4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 6 августдаги 17-х/с-сон буйруғига мувофиқ, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 9 августдаги 05-01-08/401-сонли хатига асосан, тиббий-ижтимоий масалаларда аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан 2021 йил 25 август куни бошқарма бошлиғи О.Сафаров бошчилигида Нурота туманида сайёр қабул ташкил қилинди.

Ўтказилган ушбу сайёр қабулда реабилитация техник воситаларига муҳтож шахсларнинг мурожаатлари ва муаммолари батафсил ўрганилиб, улардан 2-нафари ногиронларар авачаси, 3-нафари ҳасса, 3-нафари эшитиш мосламаси билан таъминланди ҳамда 3-нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шунингдек, сайёр қабулда даволаниши учун ордер ажратилиши, бепул дори-дармон билан таъминланиши, ногиронликни белгилаш, моддий ёрдам ажратилиши, фарзандини операция қилиниши, фарзандига махсус ногиронлар аравачаси берилиши ва бошқа масалалар бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган 12-нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ушбу фуқароларга тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.
Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Нурота туманида сайёр қабул ташкил қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.