МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА НАВБАТДАГИ ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Нурота тумани Янгитурмуш МФЙ Папанай қишлоғида "Premier textile” хусусий корхонасига тегишли тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тикувчилик биноси ўз фаолиятини бошлади.
Очилиш маросимида "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ.Санақулов, Нурота туман ҳокими У.Халилов ва кенг жамоатчилик вакиллиари иштирок этишди.
Ушбу корхонанинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дўстлик ордени" соҳиби Мурат Пирмуҳаммедовнинг такидлашича мазкур корхонада ишлаб чиқарилган тайёр махсулотлар Россия Федерациясига экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Корхона замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ушбу ҳудуддаги 100 нафар хотин-қизлар, уларнинг аксарияти "темир дафтар" ҳамда "аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар саналиб уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА НАВБАТДАГИ ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.