Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Нурота тумани Темирқовуқ МФЙда "Обод қишлоқ" Давлат дастури бўйича кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Туманимиз кундан кунга обод бўлиб бормоқда
Жумладан, МФЙ биноси, хотира майдони янгидан қуриб битказилган бўлса-да, қишлоқ врачлик пункти, маданият маркази, спорт комплекси, 2-сон касб-ҳунар мактаби тўлиқ капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида мавжуд хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари замонавий архитектура ва қурилиш талаблари асосида мукаммал таъмирланиб, 10 га яқин янги объектлар барпо этилди.
Туманимиз кундан кунга обод бўлиб бормоқда
Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонси томонидан қишлоқдаги 17,5 км ички йўлларини шағал ҳамда 2,0 км йўлларни асъфалт қилиш ишлари якунига етказилди.
Туманимиз кундан кунга обод бўлиб бормоқда
Шу жумладан, қарийб 2 км автомобил йўллари ҳудудига тунги ёриткичлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан қишлоқ аҳолисининг электор энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 380 дона янги бетон таянчлар ўрнатилиб, 14 км электор тармоқлар реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 3 дона янги трасформатор ўрнатилиб, мавжуд 3 та трансформаторларни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ҳудуддаги аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида 12,0 км ичимлик суви тармоқларини янгидан қуриш ишлари якунига етказилмокда.

Музкур тадбирларни амалга ошириш учун умумий ҳисобда қарийб 15,0 млрд сўм, шундан, бюджет ва мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан 9,5 млрд сўм, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 5,5 млрд сўм маблағлар ўзлаштирилиши таъминланди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари туманимизда ҳам "Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари авваламбор халқимиз ҳаётини янада яхшиланишига ва энг муҳими фуқароларимизда Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ва шукронали ҳиссини мустаҳкамланишига замин яратади.

Бундай бунёдкорлик ишлари мана барча тумандошларимиз учун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ажойиб бир туҳфа бўлди.

ФОТО: https://disk.yandex.uz/d/ioxqF86keDNbHw

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.