Нурота туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Давлат дастури асосида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 
Дастур ижроси амалда
Хусусан, туман марказидан 90 км узоқликда жойлашган "Темирқовуқ” қишлоғида ҳам бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ҳудудга аҳолинининг "оби ҳаёт”га бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 18 км қувур, 1 дона сув иншоотини қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, 2 млрд. сўмдан ортиқроқ маблғ йўналтирилган.
- Ҳозирги кунга келиб дастур доирасида 13 км хандак қозилиб, 12,5 км тармоқда монтаж ишлари якунига етган. Бундан ташқари янгидан сув тарқатиш иншооти қурилиш ишлари бошланган, - дейди жамиятнинг Нурота туман бўлими раҳбари О.Бозоров. - Ушбу ишлар якуни натижасида 2 121 нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланса, 1 595 нафар аҳолининг ичимлик суви яхшиланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.