Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.З.Хамидов томонидан 2021 йил 6 августда Нурота туман ҳудудий электр таъминоти корхонаси биносида Нурота туман ҳудудий электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашуви ўтказилди.

Коррупция жамият кушандаси

Учрашувда, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мақсади, ундаги асосий тушунчалар, яъни коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш, манфаатлар тўқнашуви шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият эканлиги ҳақида, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Коррупция жамият кушандаси

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 27 июлдаги "Судлар тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушинтиришлар берилди.

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси

Фариджон Мирзаев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.