Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида янги ишга тушириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этди 
2023 йил 2-чорак якунигача Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қуриб ишга туширилади.
НУРОТА ТУМАНИДА ҚУВВАТИ 200 МВт БЎЛГАН ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛАДИ.

1. Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь.

2. Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил декабрь.

3. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш. Ишга тушиш санаси: 2024 йил 3-чорак.

4. Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 4-чорак.

5. Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.

6. Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.

7. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2022 йил 4-чорак.

Жами қувват: 2 797 МВт.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.