НУРОТАДА 7668 ТА ИСТЕЪМОЛЧИГА МАХСУС ID-КАРТА ТАҚДИМ ҚИЛИНДИ
Нурота туманида бугун 32 та маҳаллада 17 728 та истеъмолчи суюлтирилган газ билан таъминланади. Уларга "Nurotatumangaz” газ таъминоти бўлими тасарруфидаги 5 та махсус транспорт воситаси орқали хизмат кўрсатилади. Бўлим ҳисобида жами 18 608 та маиший газ баллон мавжуд бўлиб, 525 та газ баллон орқали "айланма” усулда хизмат кўрсатилади. 
Туманда жорий йил бошидан буён истеъмолчилар сони 260 нафарга кўпайди. Улар билан тегишли тартибда шартнома тузилиб, ҳар бир истеъмолчига бир донадан маиший газ баллон етказиб берилди. 
Яқинда маиший газ баллон ташувчи ҳар битта транспорт воситаси учун биттадан аравача ҳам берилди. Бу аравача орқали газ баллон қўшимча хизмат туридан фойдаланувчи истеъмолчилар хонадонларига киритиб берилади ва автомашина юролмайдиган ерларда ташилади. Йил бошидан буён тумандаги истеъмолчиларга 1002 тонна 360 кг суюлтирилган газ етказиб берилди. Туманда газ таъминоти автоматлаштирилган тизимга ўтмоқда. Барча газ баллонларга махсус кодли стикерлар ўрнатилган эди. Айни пайтда истеъмолчиларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда ID-карталар тақдим қилинмоқда. Ҳозиргача 7668 та истеъмолчига махсус карта берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.  
"Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.