Бугун жорий ўқув йилида Нурота туманидаги мактабларни битирган фаол ва иқтидорли ўқувчиларга Нурота туман ҳокими У.Халилов олтин ва кумуш медалларини топширди.

БИТИРУВЧИЛАРГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Таъкидлаш жоизки, 2019-2020 ўқув йилида Нурота туман мактабларини 1177 нафар ўқувчи ёшлар битирган бўлиб, уларнинг 370 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Улардан 217 нафари мамлакатимиздаги олийгоҳларига, 152 нафари Ўзбекистондаги хорижий олий ўқув юртлари филиалларига ва 1 нафари хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олаётгани эътирофлидир.

Туманда жорий йилда 53 та умумий ўрта таълим мактабларини жами 1112 нафар 11-синф ўқувчилари битирган бўлса, уларнинг 40 нафари олтин, 25 нафари кумуш медал билан тугаллади.

 Жорий йилда 11-синф битирувчиларининг 1 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини қўлга киритди.

Қолаверса,3  нафар битирувчилар IЕLТS ва халқаро сертификатларга эга бўлди.

Битирувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларнинг йўналишлари бўйича ҳар бир ўқувчини касбга ўргатиш ишлари ташкил этилиб, улар йўналишлар бўйича касб-ҳунар малакасини берувчи сертификатлар олиб, касб-ҳунар эгаси бўлишди.

Эътироф этиш керакки, бугунги кунда тумандаги 1 нафар ўқувчилар хорижий олий таълим муассасаларининг талабаси бўлди. Яқин кунларда яна 4 нафарга яқин туман мактаблари ўқувчилари халқаро ва миллий сертификатларни олишга тайёргарлик кўришмоқда.

Тантанали тадбирда ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналари иштирок этди. Энг муҳими, бу эътироф битирувчиларнинг келгусидаги ҳаёт йўллари учун мустаҳкам замин яратди.

Тақдирлаш маросимида таълим муассасалар директорлари, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

БИТИРУВЧИЛАРГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
БИТИРУВЧИЛАРГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
БИТИРУВЧИЛАРГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.