Ёзги оромгоҳ ўз фаолиятини бошлади.
Ёз мавсумида болажонларни дам олдириш ва соғломлаштириш мақсадида Нурота тумани С.Эшон МФЙдаги 4-умумтаълим мактаби қошида "Нурли диёр" кундузги дам олиш оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур оромгоҳнинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Халилов, "Навоий кон-металлургия комбинати" 1-ГМЗ КБ директорининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ўринбосари А.Мирзаев ҳамда туман сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Навоий кон-металлургия комбинати ҳомийлиги остида ташкил этилган мазкур оромгоҳ уч мавсумдан иборат бўлиб, биринчи мавсумда 50 нафар "темир дафтар” ва "аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари қамраб олинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.