Нурота туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган очиқ мулоқотда туман ҳокими У.Халилов, "Асакабанк” АЖ бошкарув раиси ўринбосари Б.Шарипов ҳамда тумандаги ёшлар иштирок этишди. 
"Янги Ўзбекистон ёшлари,бирлашайлик!" шиори остида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Учрашувда туман ҳокими сўзга чиқиб, "Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларни йўналишлар кесимида бандлигини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш бўйича  амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз юритди.
"Янги Ўзбекистон ёшлари,бирлашайлик!" шиори остида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Шундан сўнг, "Асакабанк” АЖ бошкарув раиси ўринбосари сўзга чиқиб, банк фаолияти ва у билан боғлиқ амалиётлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар, кредит турлари тўғрисида ёшларга батафсил маълумотлар бериб, улар томонидан билдирилган таклифлар ва муаммоларга атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.
"Янги Ўзбекистон ёшлари,бирлашайлик!" шиори остида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Тадбир сўнгида очиқ мулоқотда фаол қатнашган ёшларга "Асакабанк” АЖ бошкарув раиси ўринбосари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.