Нурота туманидаги ”Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари тизимли равишда ҳал этилмоқда.

Хусусан, тикувчилик қилиш истагида булган хотин-қизларга Навоий вилоят "Ипотека" банки ҳомийлиги остида тикув машинкалари беғараз тарқатилди.

Нурота туманида 944 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан бугунги кунга қадар:

— 173 нафари ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди;

— 13 нафар хотин-қизларга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тикув машинкалари берилди;

— 11 нафарига тикув-трикотаж корхоналари ҳамда ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштирилди;

— 152 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди;

— 266 нафар хотин-қизларга кредит маблағлари ажратилди ва тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди;

— 44 нафари хотин-қизлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши дастури доирасида 448 млн.сўмлик паррандалар тарқатилди ҳамда замонавий иссиқхоналар қуриб, тик қудуқлар қазиб берилди.

”Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.
”Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.