"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" ёшлар фестивали
Нурота тумани «Чашма» тарихий-меъморий мажмуасида янгидан қуриб битказилган "Амфитеатр"да "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳоли иштирок этди.
Ўзбекистон Давлат Филармонияси Навоий вилояти бўлинмаси томонидан ижро этилган шўх қўшиқлар барчани рақсга чорлади.
 

Нурота туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.