Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги 6155-сонли Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори ҳамда "Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг 2021 йил   22 апрелдаги 7/250-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, "Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши тасарруфидаги Нурота туман ЎСТКда 2021 йил 30 апрел куни ""Ватанпарвар” менинг танловим”шиори остида "Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.““Ватанпарвар” менинг танловим” шиори остида “Очиқ эшиклар куни”

Тадбирни илк қисмида вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилотларнинг ўқув автомобиллари, триатлон, мотокросс, картинг спорт техникалари иштирокида туман кўчалари бўйлаб автокарвон ташкил этилди. Тадбирни Навоий вилояти ташкилоти раиси Ж.Достонов кириш сўзи билан бошлаб, ташкилотларимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, жумладан, ёшларни, айниқса унинг уюшмаган қисмини касбга тайёрлаш мақсадида, "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳозирги кунда тизимдаги ташкилотларга ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиниб, ўқиш жараёнлари бошланганлиги, шу билан бир қаторда, болалар, ўсмирлар ва ёшларимиз бепул шуғулланишлари учун спортнинг техник ва амалий турлари бўйича секция ва тўгараклар фаолият юритаётганлиги тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.““Ватанпарвар” менинг танловим” шиори остида “Очиқ эшиклар куни”

Шундан сўнг, Мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник М.Шерматов, туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев, туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи У.Шукуров, туман Маънавият-маърифат бўлинмаси рахбари У.Каримовлар сўзга чиқиб, "Ватанпарвар” ташкилотининг бугунги кундаги ҳамкорликда олиб бориётга ишлари ва ютуқлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.““Ватанпарвар” менинг танловим” шиори остида “Очиқ эшиклар куни”

Тадбир иштирокчиларига триатлон, мотокросс, картинг, авиамодел, пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт турлари бўйича кўргазмалар ва 7532, 7259-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган жанговар чиқишлари ҳамда вилоятимиз ҳудудидаги ҳарбий қисмларнинг махсус ҳарбий техникалар намойиш этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўқув спорт техника клуби ўқув хоналари, спорт секциялари, ўқув автомобиллари билан таништирилди. Тадбир якунида фаол қатнашган ҳамкор ташкилотларга "Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгашининг ташаккурномалари топширилди.““Ватанпарвар” менинг танловим” шиори остида “Очиқ эшиклар куни”

Тадбирга, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлар рахбарлари, вилоят ва тизимдаги ташкилотлар раҳбар-ходимлари, меҳнат фахрийлари, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан 650 нафар иштирокчилар, "Ёшлар” дафтарига киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда ОАВ ходимлари  таклиф этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.