Бугун Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳарлар ҳамда ташкилот, корхона матбуот котиблари, бир гуруҳ журналистлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят хокимининг матбуот котиби Искандар Ахмедов ва вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов қатнашди. 
Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди
Тадбирда матбуот котиблари олдида турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳокимлик ва ташкилот телеграмм каналлари обуначилари сонини кўпайтириш, бунинг учун аҳолини зериктирмайдиган ва қизиқ мавзуларни ноодатий услубда жамоатчиликка ҳавола қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир давомида ахборот хизматларининг фаолияти танқидий таҳлил ҳам  қилинди. Матбуот котиблари билан ОАВ ўртасида алоқанинг мустаҳкамлиги талаб даражасида эмаслиги ҳам айтиб ўтилди. Бу борада тавсиялар берилди.
Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди
Тадбир сўнгида вилоят АОКАдан аттестациядан ўтган бир гуруҳ матбуот котибларига аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномалар топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.