Нурота туманинг "Саидато" ҳамда  "Шахристон" маҳалла фуқаролар йиғинида, ҳамда Сентоб қишлоғида Навоий вилоят  Туризмни ривожланириш ҳудудий бошқармаси ходимлари бошчилигида  "Гастро маҳалла" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Нурота туманида "Гастро маҳалла" лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ушбу лойиҳада иштирок этиш учун, асосан Маданий мерос обектлари атрофида жойлашган, шунингдек, юқори туристик салойиҳатли маҳалла ва қишлоқлар хонадонларининг ишсиз хотин-қизлари таклиф этилди.

Тарғибот жараёнида ишсиз хотин - қизлар "Гастро маҳалла" лойиҳасида қатнашиш имкони соддалаштирилган ҳолда, фақат Ўзбекистон Гастрономик Туризми Ассоцияцияси томонидан сертификатни қўлга киритиш орқали амалга оширилишини билиб олишди.

Нурота туманида "Гастро маҳалла" лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Маълумот учун: "Гастро маҳалла" лойиҳаси - бу хонадон шароитида хизмат кўрсатиш турлари қуйидагилар: - миллий нонушта, миллий тушлик, миллий кечки овқат, комплекс овқатланишини ташкил этиш; -муайян миллий таом, ширинлик ёки ичимликни тайёрлаш бўйича мастер-класс овқатланишни ташкил этиш; - муайян миллий таом дегустациясини ташкил этиш.

Тарғиботлар натижасида, Нурота туманида 15 та хонадонда сайёҳларга гастрономик хизмат кўрсатиш йўлга қўйиладиган бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.