“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

Нурота туман ҳокимининг 2021 йил 16 мартги "Нурота туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ўтказиш тўғрисида”ги 18 сонли Қарорига асосан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 16 март санасида Нурота туман ҳокимлиги биносида туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамкорлигида ёшлар дафтари ва аёллар дафтарига киритилган, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолини айниқса, ҳотин-қизлар ҳамда уюшмаган ёшларни, меҳнат мигрантлари, олий ва ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

"Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да қатнашган ёшлар дафтари ва аёллар дафтарига киритилган, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолини айниқса, ҳотин-қизлар ҳамда уюшмаган ёшларни, меҳнат мигрантлари, олий ва ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ва квоталанган иш ўринлари билан иштирок этдилар.

“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги барча иш изловчи фуқаролар, ёшлар дафтари ва аёллар дафтарига киритилганлар, шунингдек иш билан банд бўлмаган ҳотин-қизлар ҳамда уюшмаган ёшлар, меҳнат мигрантлари, олий ва ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларидан жами 150 нафар иш изловчи фуқаролар иштирок этишди.

Ярмаркада тумандаги 55 дан ортиқ ташкилотлар корхоналар муассасалар ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд 110 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

Ўтказилган ярмаркада 16 нафар "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга уч ғилдиракли (тиркагичли) мотоцикллар имтиёзли кредит асосида берилган бўлса, тўрт нафар хотин-қизларга тикув машинкалари тарқатилди.

Шунингдек, Нурота касб-ҳунага ўқитиш марказига 40 нафар ишсиз хотин-қизларни хусусан, "аёллар дафтари”га рўйхатига киритилган фуқаролар тикувчилик йўналишида касбга ўқитиш учун йўналтирилди. Ушбу хотин-қизлар мазкур ўқув курсини тўлиқ тугатгандан сўнг, доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Миллий хунармандчилик (каштачилик) йўналишида тумандаги "Нурота Ҳунарманд” ишлаб чиқариш кооперативига "аёллар дафтари”да киритилган 20 нафар хотин-қизлар ҳамда "Нур сўзана-2020” ишлаб чиқариш кооперативига "ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафари ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар кооперативга аъзо қилинди.

Тумандаги бўш иш ўринларига эга бўлган корхона ва ташкилотларига жами 10 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлашишлари учун йўлланма берилди.

Меҳнат ярмаркасида қатнашган фуқароларга қизиқтирган барча саволларига ва меҳнат қонунчилиги бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда ёшлар учун бериладиган имтиёзлар, квота иш ўринларига ишга жойлаштириш, қайта касбга ўқитиш бўйича ва ҳақ тўланадиган мавсумий жамоат ишлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.