Нурота туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6099-сон” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 20 феврал куни тумандаги Қизилча МФЙ ҳудудидаги 22-умумтаълим мактабининг спорт залида ёшлар ўртасида спортнинг "Бадиий гимнастика” тури бўйича туман очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа Нурота туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими хамда БЎСМ ҳамкорлигида юқори даражада байрамона тарзда ўтказилди.

Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги ва туман спорт бўлими томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Ёшлар ўртасида спортнинг “Бадиий гимнастика” тури бўйича туман очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Ёшлар ўртасида спортнинг “Бадиий гимнастика” тури бўйича туман очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.