Бугун Нурота туманининг "Чуя” ва "Қадоқ” қишлоқларида одамларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжи жойида қаноатлантирилди. Ўзиям анча олис манзиллар. Шундоққина тоғ этагида жойлашган. Ҳар икки ҳудудда ҳам интернет мавжуд. 
ДХА: Сайёр қабул ва хизмат. Нуротанинг “Чуя” ва “Қадоқ” қишлоғида.
Нурота тумани ДХМ ходимлари ҳар икки маҳалла биносида аҳоли ва тадбиркорларга  100 га яқин мобил сайёр хизмат кўрсатдилар. 2 та юридик корхонага гувоҳнома берилди.

Чуялик Улбека Саломова сайёр хизмат жараёнида 10 дақиқа ичида оилавий корхонасига асос солди. Унинг айтишича, бизнесини рўйхатдан ўтказадиган тадбиркорларга осон...Биргина мурожаат ёки марказ ходимларига қўнғироқ қилинса бас. Бу маҳаллий тадбиркорлар учун зўр имконият.
ДХА: Сайёр қабул ва хизмат. Нуротанинг “Чуя” ва “Қадоқ” қишлоғида.
Қишлоқдаги 13-умумтаълим мактаби битирувчилари учун ҳам давлат хизматидан онлайн фойдаланиш имкониятлари борасида машғулотлар ҳам ўтказилди. Энди ўқитувчилар информатика дарcида ўқувчиларга мобил қурилмаларидан фойдаланишга рухсат беришадиган бўлишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.