Нурота туман ҳокимининг 2021 йил 18 январдаги "Нурота туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ўтказиш тўғрисида”ги Қ-18 сонли Қарорига асосан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2-сектор худудидаги 4-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ҳамкорлигида навбатдаги бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ"

"Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да қатнашган ёшлар дафтари ва аёллар дафтарига киритилган, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолини айниқса, ҳотин-қизлар ҳамда уюшмаган ёшларни, меҳнат мигрантлари, олий ва ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш иш ўринлари ва квоталанган иш ўринлари билан танишишди.

Меҳнат ярмаркасида жами 176 нафар иш изловчи фуқаролар иштирок этиб, шундан 98 нафарини ташкил қилди.

"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ"

Ярмаркада тумандаги 90 га яқин корхоналар, муассаса ва фермер хўжаликларида мавжуд 150 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ушбу ярмаркада Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш масканига 5 нафар ишсиз хотин-қизларни хусусан ёшларни каштачилик йўналишида касбга ўқитиш учун йўналтирилди.

"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ"

Мазкур ўқув курсини тўлиқ тугатгандан сўнг, доимий ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг бандлиги таъминлаш чоралари кўрилади.

Тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига жами 15 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштириш мақсадида йўналтирилди.

Бандлиги таминланмаган ёшлар ва хотин-қизланинг 10 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ"

Миллий хунармандчилик (каштачилик) йўналишида жами 25 нафар ёшлар ва хотин-қизлар кооперативига аъзо қилинди.

Ярмаркада ўзларинг бўш иш ўринлари билан қатнашган фермер хўжаликларига жами 10 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан фуқароларга ёшлар учун бериладиган имтиёзлар, квота иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича, қайта касбга ўқитиш бўйича ва ҳақ тўланадиган мавсумий жамоат ишлари тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.