Ўзбекистон Республикаси Олий судининг топшириғига кўра, шунингдек, Навоий вилоят судининг 2021 йил 22 январдаги  № 01-02-20-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 23 январь куни жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси, сектор раҳбарлари, туман мажбурий ижро бюроси, адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, маҳалла жамғармаси раислари, хотин-қизлар қўмитаси ва депутатлар иштирокида туманнинг "Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар қабули ташкил этилди.

Нурота туман суди томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар қабули ташкил этилди.

Сайёр қабул даврида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан "Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини қабул қилиниб, муамммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилишини таъминлади.

Нурота туман суди томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар қабули ташкил этилди.

Жумладан, Нурота туман "Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабул жараёнига жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан хотин-қизларнинг 10 дан зиёд мурожаати ўрганилиб, мазкур мурожаат муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаатда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида туман суди раиси томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.