Куни кеча хабар берганимиздек, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6099-сон” Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни"ни кенг нишонлаш мақсадида, Нурота туманидаги 4-сектор ҳудудида уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилган "РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси бўйича ўтказилган спорт ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу спорт ўйинлари мини футбол ҳамда валейбол спорт тури бўйича 4-сектор биринчилиги спорт мусобақасига ўтказилди.
Ушбу спорт мусобоқасида туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, туман маьнавият бўлинмаси, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими , маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш, хамда БЎСМ ҳамкорлигида ташкиллаштириб юқори даражада байрамона тарзда  ўтказилди. Мусобоқага тумандаги 14 та МФЙ жамоаларидан жами 250 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар қатнашди.

Мусобоқанинг Мини Футбол тури натижаларига кўра;
1-ўрин-Миришкор МФЙ, 2-ўрин-Янгиҳаёт МФЙ, 3-ўрин-Нурфахр МФЙ жамоалари қўлга киритишган бўлса, Волейбол тури бўйича  1-ўрин- Янгиҳаёт МФЙ, 2-ўрин- Мустақиллик МФЙ, 3-ўрин-Нурфахр МФЙ жамоалари қўлга киритишди.

Жамоалар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда 4-сектор томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
“РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси ғолиблари аниқланди.“РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси ғолиблари аниқланди.
“РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси ғолиблари аниқланди.
“РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси ғолиблари аниқланди.
“РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси ғолиблари аниқланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.