Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Ҳукуматга икки янги аъзо номзоди мақулланди
Бугун, 2021 йил 14 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Шундан сўнг, депутатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.