Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Э.Гадоев ҳамда сенатор, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Ходжаев Нурота туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. 
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА
2021 йил – "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, – дея эътироф этилганлиги, Президентимизнинг нечоғлик ёшлар тақдири, келажаги, эртаси учун жон куйдираётганлигининг исботидир. 2020 йил якунида тарих саҳифаларига муҳрланиб қолган 29 декабрь кунидаги Мурожаатнома замирида ҳам ёшлар масаласи устувор вазифаларимиз эканлигидан далолат беради.
Шу муносабат билан ўтказилган Нурота туманидаги ёшлар учрашуви ҳам  уларнинг бандлиги, тадбиркорлиги, таклиф ва лойиҳалари, муаммоларига қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Э.Гадоев ҳамда сенатор, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Ходжаевлар иштирок этишди.
Нуроталик ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда уларнинг ўзига бўлган ишончи масъул вакилларнинг эътирофига сазовор бўлди. Ғайрат-шижоатга тўла ёшлар муаммоларини ҳал этишда боқимандалик кайфиятидан қочган ҳолда, ўзларининг турли тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифларини билдиришди.
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ЭЪТИБОРИДА

 

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.