Нурота туман ҳокими У.Я.Халиловнинг Нурота туман халқига Янги - 2021-йил байрам ТАБРИГИ

Ассалому-алайкум ҳурматли тумандошлар, Қадрли отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар ва азиз ёшлар! 
Янги йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолган мана шу файзли ва шукуҳли дамларда Сиз азизларни, Сизнинг тимсолингизда барча оила аъзоларингизни қизғин муборакбод этишдан, барчангизга самимий меҳр ва эҳтиромимни билдириб, эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят бахтиёрман.

Айни мана шундай унитилмас, гўзал кунда жамулжам бўлиб ўтирган Сиз азиз тумандошларимга кириб келаётган янги йилда хонадонларингизга шоду хуррамлик, сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, янги омадлар олиб келишини, кексаю-ёш, қолаверса ҳар бир тумандошимизни қалбининг тўрида бўлган энг ёруғ, эзгу-орзу ниятларни ушалишини чин юракдан тилаб қоламан.

Қадрли тумандошлар,

Инсон қалбидаги орзу-ниятлар уммони ҳар биримизни эртанги кун умиди билан яшашга ундайди, айниқса, янги йил остонасидаги ўй-хаёллар чек-чегара билмайди. 2020 йилни тарихга кузатар эканмиз, йил давомида эл-юртимиз ҳаётидаги муҳим ва унитилмас воқеаларни, бошимиздан кечирган қувончли кунларни эслаб, бошланадиган янги йилда ютуқ ва муваффақиятларимиз салмоғи бунданда юқори бўлишини ният қиламиз.

Маълумки, Нурота тумани минтақаси ўзининг ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий салоҳияти бўйича вилоятимизнинг ўзига хос алоҳида аҳамиятга эга ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Истиқлолнинг илк кунларидан эътиборан мамлакатимизда олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли барча ҳудудларда бўлгани каби Нурота тумани ҳам ҳар томонлама ривожланмоқда, айниқса сўнги йилларда туманнинг меъморий қиёфаси тубдан ўзгариб, кўркига кўрк қўшилмоқда, янги ижтимоий-маданий объектлар, жаҳон андозаларига мос келадиган мехмонхона, бир-биридан шинам намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар барпо этилиб, узоқ аҳоли пунктларимизда бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб тартибга келтирилмоқда.

Муҳими, ўз ҳаёт йўли, меҳнат фаолиятини туманимиз билан боғлаган халқимизнинг онги, шукуҳида ўз мустақил юрти, жонажон туманида эришилаётган ютуқлардан шукроналик ҳисси юксалиб бормоқда.

Шу жумладан, якунига етиб бораётган 2020 йилга назар ташлар эканмиз жорий йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлан-тиришнинг устувор йўналишлари қадимий Нуротада ҳам ўз аксини топганлигини, халқ фаровонлиги ва турмуш даражасини яхшилаш, фарзандларимизни комил инсонлар бўлиб етишишларига зарур шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда озод ва обод Ватанимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш эзгу ниятларимизга айланиб бораёганлиги кўз ўнгимизда яққол намоён бўлади.

Тарих зарварақларига муҳирланиб бораётган 2020 йил давомида турли соҳларда қўлга киритган ютуқларимиз замирида аввало мустақиллик деб аталган бебахо неъмат, халқимизнинг фидокорона мехнати, унинг тобора юксалиб бораётган онгу тафаккури, эртанги кунга бўлган ишончи, эзгу орзу-интилишлари мужассам деб катта ғурур ва ифтихор билан айтишимиз мумкин.

Якунига етиб бораётган 2020 йил барчамиз учун катта ютуқ ва имкониятлар билан бир қаторда оғир синовли йил ҳам бўлди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Бугун ҳам барчамиз жаҳон ҳамжамияти ҳамда кенг жамоатчилигимизнинг чуқур ташвишига сабаб бўлган ҳамда дунёда кенг миқиёсда тарқалиб минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётган коронавирус инфекциясига қарши курашишдек синовли ва шу билан бир қаторда сабр матонат даврида турибмиз.

Бироқ юртимизда бу синовларни мардонавор енгиб ўтиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бундай шароитда ваҳима қилишга ҳеч қандай асослар бўлмасада, хотиржамлик ва лоқайдликка берилишга ҳам ҳаққимиз йўқ.

Мамлакатимиз ва халқимизга садоқатимизни намойиш этиб, коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати моҳиятини чуқур тушуниб етишимиз даркор.

Биз бугун қанчалик оғир синовлар даврида бўлмайлик, кўпни кўрган халқимизнинг сабр матонати ва улкан бунёдкорлик салоҳияти билан барча тўсиқларни енгиб ўтишимизга ишонаман.

Азиз тумандошлар!

Кириб келаётган 2021 йил "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш” йилида ҳам олдимизда янада мураккаб вазифаларимиз қатор бунёдкорлик ишларини амалга оширишдек, улкан мақсадларимиз турибди.

Эшик қоқиб кириб келаётган янги 2021 йилимиз қадами қутлуғ келсин.

Кексаларимзнинг умри узоқ бўлсин, Опа сингилларимиз чеҳрасида ҳеч қачон табассум аримасин, ёшларимизнинг бахту иқболини берсин, янги йилда ҳам яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин.

Хонадонларимизда файзу-барака аримасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

Янги йил барчангизга яна бир бор муборак бўлсин азиз тумандошлар.

Нурота туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.