Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2021 йилги режалар ва устувор вазифалар юзасидан вилоят ҳокими Қобил Турсуновнинг мурожаатномаси тингланмоқда.  
Навоийда пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлашга 32 млрд сўм  йўналтирилган
2020 йил якунлари бўйича асосий кўрсаткичлардан айримлари қуйидагича:
пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлашга 32 млрд сўм  маблағ йўналтирилган;
673 та лойиҳа ишга туширилган ва 6215 та янги иш ўрни ташкил этилган;
44 трлн 550 млрд сўмлик 415 турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган;
11 ой мобайнида 3997 та кичик бизнес субъекти ташкил этилган;
126 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган;
745 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган;
601 км йўл таъмирланган, 78 км ичимлик сув, 626 км электр, 6 км табиий газ тармоқлари тортилган;
31,3 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.