Бугун Ғозғон шаҳридаги "Шайхон" ҳамда "Гулистон" МФЙларининг 6-умумтаълим мактаби фаоллар залида маҳалла аҳолиси хамда ҳудуд ёшлари иштирокида  "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Таълим даргоҳига ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари дастлаб маҳалла фуқаролари томонидан қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари, хусусан, зардўзлик, сўзана ва каштачилик, сангтарошлик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишишди.

Тадбирни Ғозғон шаҳар ҳокими А.Бозоров очиб бергандан сўнг, Бобомурод Холовнинг "Юрт отаси” видеоролиги намойиш этилди.
Ғозғон шаҳрида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
 
"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган тадбирлар давомида юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тадбир иштирокчиларига Навоий давлат педагогика институти Бошланғич таълим кафедраси мудири филология фанлари доктори профессор Эрназарова Манзура Сафарбаевна ўз маърузасида тушунтириб ўтди.

Аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида концерт дастурлари, спорт мусобақалари,танловлар ташкил қилинди.
Нихол мукофоти совриндори Дилфуза Кобилованинг чиқиши ҳамда 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари юрт мадҳини тараннум этувчи шеърларни айтишади.
Ғозғон шаҳрида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир якунида аҳоли айниқса ёшлар ўртасида ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғозғон шаҳрида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.