Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда,аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган фуқароларимиз талайгина.
ТУМАНДОШЛАРИМИЗ «МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.
Бугун 21 ноябр куни Нурота тумани ҳокими У.Халилов 2020 йил март-август ойларида мамлакатимизда карантин туфайли қийналиб қолган фуқароларимизга ўзининг меҳр-саховатини кўрсатиб, ҳомийлик ёрдам қўлини чўзган нуроталик 33 нафар фуқароларни  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлади.
ТУМАНДОШЛАРИМИЗ «МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.ТУМАНДОШЛАРИМИЗ «МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.ТУМАНДОШЛАРИМИЗ «МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.