Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Раҳбари ҳузурида 2020 йил 13 октябрда бўлиб ўтган йиғилишнинг 7-сон баённомаси 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни Академия марказий студияси орқали видеоконференцалоқа шаклида "СИЁСИЙ (МАЪРИФИЙ) соат"лари ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан бугун 20 ноябр куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокимлигининг барча ходимлари, сектор раҳбар ва котиблари видеоконференцалоқа шаклида ташкил қилинган "СИЁСИЙ (МАЪРИФИЙ) соат"да иштирок этишди.

 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи тафсилотлари ва у ерда кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
 "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди.
 "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди.
 "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.