2020 йил 21 ноябрь куни туманимизда электр узатиш тармоқларида ва нимстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Ғозғон шаҳри ва Деҳибаланд МФЙни электр таъминоти учун ўрнатилган Деҳибаланд-110/35/10 кВли нимстанцияни Ўзбекистон-110 кВли хаво тармоғидан Нурота-110 кВли хаво тармоғига ўтказиш ишлари олиб борилади.

Нурота шаҳридаги Нурота-110/35/10 кВли нимстанцияда ОД ва КЗ-110 кВли ажратгичлар ҳамда В-Т-1-10 кВли мойли ўчиргичлари, Нурота шаҳар марказидаги Турсун-10 кВли хаво тармоғида реконструкция ишлари олиб борилади.

Шу сабабдан соат 9:00 дан 14:00 гача электр энергия таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. 

Электр таъминоти бўйича саволлар, мурожаатлар ва шикоятларингиз бўлса 1154 қисқа рақамига ёки (79) 523-14-09 қўнғироқ  қилишингиз мумкин.

Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Нурота электр таъминоти корхонаси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.