Нуротада "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари туман бўйлаб кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва айниқса ёшлар иштирокида кенг нишонланмоқда. Туман ҳокимлиги вакиллари,  таниқли сиёсатчилар, профессор ва олимлар, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар, ёшлар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. Тарғибот тадбирлари доирасида Президентимизнинг 2020 йилдаги парламентга Мурожаатномаси ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи мазмун-моҳияти таҳлил этилиб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берилмоқда. Шунингдек, "Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги”, "Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида”, "Хотин-қизларни ижтимоийлаштириш ва уларни фаоллаштириш”, "Ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга инновацион ёндашув” мавзуларида маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилмоқда. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олишдан иборатдир.
Бугунги тарғибот тадбирлари Нурота туманининг энг олис  «Сентоб» МФЙ аҳолиси иштирокида ўтказилди. Тадбир доирасида 38-мактабда маҳалла ёшлари иштирокида арқон тортиш,  шахмат ва стол тенниси мусобақалари ўтказилди. Шунинг Президендимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус йўналишлар кесимида кўргазмали равишда ёшлар ишлари намойиш этилди. Тадбир якунида ғолиб ёшлар ва маҳалла фаоллари, тадбир ташкилотчилари туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Нуротанинг энг чекка ҳудудлари "Сентоб" ҳамда Каттасой МФЙларида ҳаво ҳарорати паст бўлсаям одамларнинг кайфияти эса аъло даражада юқори.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.