"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ҳамда ушбу Фармон билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўзининг туб моҳияти билан айнан коррупцияни ўзаги билан йўқ қилишга қаратилган тарихий ҳужжатдир. Барчамизга маълумки "Коррупция” демократия ва ҳуқуқ устиворлигига путур етказиб, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши, иқтисодий ривожланишни издан чиқариши, жамият ва давлат ривожланиши учун ўта хавфли хисобланган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига имкон яратади. Республикамиз миқёсида бу борада "Давлат хизматларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишни таъминлашнинг долзарб вазифалари” мавзусида давра суҳбатини ўтказилмоқда. "Коррупцига”га қарши курашда давлат идоралари билан бир қаторда фуқаролик жамияти ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари, қонун олдида барча тенг ҳуқуқлилигини таминлаш тамойилини қарор топтириш, аҳоли ҳуқуқий онгини кўтариш ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида коррупция ҳақида, унга қарши курашиш ва олдини олиш чораларини кўришга бағишланган мавзуларда давра суҳбатларида коррупция таркибидаги жиноятлар, жумладан, мансаб ваколатинисуиистемол қилиш, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор қонунбузарликлар учун белгиланган жазо чоралари ҳақида етарли даражада тушунчалар бериб борилмоқда.

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.