Мамлакатимизда статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, бўлиб ўтаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан халқаро ташкилотларнинг махсус нашрлари ва маълумотлар базаларида холис ва ишончли акс эттиршни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга статистика маълумотлари сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва демографик соҳаларда статистиканинг замонавий усулларини жорий этиш зарурати мавжуд.

Миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекситон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 3 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4796 – сонли "Ўзбекситон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантирш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади.

Статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди;

Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статстика ахбороти сифатида эълон қилинади.

Туман статистика бўлими

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.