«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида Навоийга республика ишчи гуруҳи келди. Таниқли олиму шоирлар, актёр ва ёзувчилар, иқтидорли ёшлар ва санъаткорлар вилоятдаги 320 га яқин маҳалла ва овулларга бориб, тарғибот тадбирларини ўтказишади.

Бугун Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида шаҳардаги Ватан маҳалласида яшовчи аҳоли учун илк намунали тадбир ташкил этилди.

Унда ёшлар турли йўналишларда ўз истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишди. Марказ фойесида расмлар, ҳунармандчилик намуналари ва робототехника йўналишида кўргазмалар намойиш қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.