Бугун вилоят ҳокими Кобил Турсунов Нурота тумани халқ таълими тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. 



Вилоят ҳамда тумандаги масъул мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этган мазкур йиғилишда вилоят ҳокими сўнгги йилларда Нурота туманида таълим сифатига эътибор сусайиб кетганлигини қаттиқ танқид қилар экан, бу каби ёшлар тақдирига лоқайдликни келажакка ва миллат тақдирига хиёнат деб билиш лозим эканлигини таъкидланди.

Айниқса, етарли салоҳият ва иқтидорли ёшлари кўпчиликни ташкил этадиган нуроталиклар учун бу каби эътиборсизлик кечириб бўлмас хато эканлигини уқдирди, вилоят ҳокими.

Таҳлилларга кўра, тумандаги 56 та мактабнинг 8 таси ёки 14 фоизида битирувчиларнинг бор йўғи 10 фоизи олий таълим муассасасига ўқишга кирган.

Энг ачинарлиси, жорий йилда 2 та умумтаълим мактаби, хусусан 37-мактаб ва 46-мактабларнинг бирор нафар битирувчиси олий таълим муассасаларига кира олмаган.

Бундан ташқари бугунги кунда туман умумтаълим мактабларидаги 2136 нафар ўқитувчидан 50,3 фоизида малака тоифаси мавжуд. Жумладан, уларнинг 55 нафари (2,6 фоиз) олий тоифа, 266 нафари (12,5 фоиз) биринчи тоифа, 751 нафари (35,2 фоизи) иккинчи малака тоифасига эга. 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Нурота туманида жами 57 та таълим муассаса фаолият юритиб, шундан 56 та мактаб 1 та "Баркамол авлод” болалар марказлари мавжуд бўлиб 16471 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келинмоқда. Таълим тиллари бўйича таҳлил этилганда 
48 та мактабларда 14952 нафар ўқувчилар ўзбек тилида; 
1 та мактабларда 393 нафар ўқувчилар рус тилида;
2 та мактабларда 353 нафар ўқувчилар қозоқ тилида; 
5 та мактабларда 773 нафар тожик тилида таълим олиб келмоқда.

– Бугун мамлакатимизда шахсан Юртбошимиз раҳбарлигида таълим сифати янги босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнларда Нурота туманининг орқада қолишида барчамиз ўзимизни айбдор деб билмоғимиз ва масъулиятни теран ҳис қилишимиз шарт, деди К.Турсунов.

Танқидий таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда белгиланган рейтинг кўрсатгичларида энг паст ўринларни эгаллаган бир неча мактаб директорлари ишдан озод этилди.

Мактабларида таълим даражаси қандай?

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг олий ўқув юртлари ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш даражаси ёки ишга жойлашишиш кўрсаткичлари намунали деб топилган 9 нафар мактаб директорлари вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мактабларида таълим даражаси қандай?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.