Туманимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илмга кенг жалб қилиш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Темирқовуқ қишлоғида "KARAKUL - EDUCATION" ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
"KARAKUL - EDUCATION"
Ушбу муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Халилов, Навоий вилояти прокурорининг ўринбосари Д.Рахматиллаев, туман прокурори Ф.Норов, туман корхона ва ташкилот мутасаддилари ҳамда бир қатор қишлоқ нуронийлари иштирок этишди.
"KARAKUL - EDUCATION"
Ўқув маркази директори Хўжамқулов Отамуроднинг таъкидлашича, жами 750 млн. сўм шундан, 300 млн. сўм банк кредити, 450 млн. сўм ўз маблағлари эвазига бунён этилган ўқув маркази математика, физика, кимё  ва биология фанларига ихтисослашган бўлиб, қарийб 120 нафар ўқувчилар таҳсил олади.
"KARAKUL - EDUCATION"
Бундан ташқари етти нафар, уларнинг тўрт нафари Қоракул мактабида таҳсил олган малакали ўқитувчилар ёш авлодга ўз билимларини бериб келмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.