ВАСИЯТ- ШАХСНИНГ СЎНГГИ ХОҲИШ-ИРОДАСИ



Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Васият қилувчи исталган вақтда васиятномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақида "Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ хоҳлаган нотариал идорага мурожаат этиши мумкин.

Бундай ҳолда нотариус васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги аризани мазкур Қонуннинг
73-моддасига амал қилган ҳолда васиятнома тасдиқланган ёки у сақланаётган нотариал идорага топширади.

Нотариус васиятномани тасдиқлашда васият қилувчига Фуқаролик кодексининг 1127- ва 1142-моддалари мазмунини тушунтириши ва бу ҳақда васиятнома матнида кўрсатиб ўтиши лозим.

Нотариуслар томонидан васиятнома тасдиқлангандан кейин васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, васиятномани тасдиқлаш санаси ва реестр рақами ҳамда унга ўзгартириш киритилганлиги ёки бекор қилинганлигиҳақидаги маълумотлар васият қилувчининг доимий рўйхатга олинган жойдаги мерос расмийлаштириладиган давлат нотариал идорасига ўн кун муддатда юборилиши лозим.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди девонхона мудири Д.Ражабов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.