АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси ҳақидаги саволларига жавоб қайтарилди.

Тўйхоналарда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилдими?

❓Ҳозирги вазиятда тўй маросимлари ўтказиш тартиби қандай? Тўйхоналарга рухсат берилдими?

📎 Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан карантин чораларини юмшатиш муносабати билан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган. 

❗️Бунда, тўйхоналар оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.