Тезкор хабар: Мўйноққа осмондан шар тушди
Мўйноқ туманининг Қипчоқ дарё овули ҳудудига осмондан ичи бўш шар шаклидаги металл ерга тушди.

Биз ушбу хабарни эшитиб дарҳол Мўйноқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бошлиғи Дариға Аблаева билан телефон орқали боғланганимизда, у воқеа жойига бориб, гувоҳлар билан гаплашганини айтди.

Мўйноқлик Феруза Карамуллаеванинг сўзларига кўра, шар кўринишидаги жисмнинг бир томони бироз ўйилган. Феруза опа болаларига шарни расмга олишни сўраган. Кейин бу суратларни интернет тармоғига тарқатган.

Маълум бўлишича, «Қарақалпақстан» телеканали «Хабар» дастури мухбири воқеа жойига борган. Aммо воқеага гувоҳ бўлган Сабир Караматдинов билан учраша олмаган.

Aввалроқ гувоҳ «Осмонда ниманингдир қаттиқ ёрилган озови эшитилди. Бу 3-4 марта содир бўлди. Сўнг осмонга қараб турдим. Бир пайт номаълум жисм катта тезликда учиб келиб ерга урилди. Бирдан яқинлашишга қўрқиб, 10 дақиқа вақт ўтгандан кейин бориб ушлаб кўрсам, ҳали иссиқ экан», деган.

Мўйноққа тушган шарнинг нима экани соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиши кутилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.