Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги 11- сессияси бўлиб ўтди.

Куни кеча Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги 11-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибининг биринчи масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг Навоий вилоятидаги муҳокамасига бағишланди ҳамда депутатлар томонидан ҳам баҳсли мунозарага сабаб бўлди.

Бу масала бўйича Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Я.Душанов,

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Ҳамроева, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Улуғбердиев, Навоий давлат педагогика институти ректори Б.Собиров, Навоий давлат кончилик институти проректори Б.Мардонов, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Хосилов ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи У.Тиллаевлар маъруза қилдилар.

Кун тартибидаги кейинги масала Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг Навоий вилоятидаги муҳокамасига бағишланди.

Масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоев ахборот берди.

Шунингдек, Навоий вилояти жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси "Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси ҳамда фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ички йўлларга оид қонунчиликка риоя этишлари ҳолати юзасидан олиб борилган ўрганиш якунлари тўғрисида ҳам ахборот берилди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.