ЎЗБЕКИСТОНГА СОВУҚ ҲАВО ОҚИМИ КИРИБ КЕЛМОҚДА

Гидрометеорология хизмати ахборот хизмати хабарига кўра, 27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13° даража илиқ бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.