Нурота тумани "ўрта” ҳудуддан "яхши” ҳудуд тоифасига ўтади


Нурота тумани "ўрта” ҳудуддан "яхши” ҳудуд тоифасига ўтади

Президентимининг 2020 йил 1 майдаги «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига кўра, ҳар йили туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Юртбошимиз раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Нурота тумани "ўрта" баҳоланган эди. Хўш, бугунги кунда туман сектор раҳбарларининг йўл қўйган камчиликлари ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда туман ҳокими Умарбек Халилов ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди.

– Юқоридаги қарор билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш учун статистик кўрсаткичлар асосида баҳоланадиган 8 та устувор йўналиш белгиланди. Унга кўра туманимиз "ўрта” дея баҳоланди. Айни пайтда йил якунига қадар барча кўрсаткичларни ошириб бажариб, "яхши” ҳудудлар тоифасига ўтиш чораларини кўрмоқдамиз. Бу борада барча сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, депутатларимиз билан биргаликда иш самарадорлигини оширган ҳолда натижага эришиш юзасидан яқинда халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида фаолиятимизни танқидий кўриб чиқдик.

– Иқтисодий ривожланиш ва самарадорликка эришиш юзасидан олиб борилаётган ишлар кўлами қандай?

Албатта бугунги кунда туманимизда иқтисодий самарадорликка эришиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, 2019 йилда 309 миллиард сўмлик ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич вилоят саноатидаги улушининг 0,7 фоизни ташкил этган ҳамда аҳоли жон бошига 3 миллион 367 минг сўмдан тўғри келган.


Мазкур йўналиш бўйича биринчи навбатда дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йил якунига қадар тумандаги умумий қиймати 175,4 миллиард сўмлик 34 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушиши ва янгидан ташкил этиладиган корхоналар ҳисобига ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 123 фоизга ёки амалдаги нархларга нисбатан 380,1 миллиард сўм ўсишга эришиш ва аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 4 миллион

40 минг сўмга етказишимиз талаб этилади.

Шунингдек, амалдаги нархларга нисбатан халқ истеъмол моллари 112,2 фоизга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 116,0 фоизга, қурилиш ишлари 110,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 104,2 фоиз га ва хизматлар ҳажми 109,3 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 2019 йилда экспорт ҳажми 3592 миллион долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига эса 43 доллардан тўғри келган. Ушбу йўналишда тумандаги 19 та корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш эвазига жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 2 миллион 234 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.

Мазкур кўрсаткични йил якуни билан жами 4 миллион АҚШ доллардан зиёд маҳсулотлар экспорти амалга оширилилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми эса камида 60 АҚШ долларига етказилишига эришишимиз зарур.

– Албатта, бунда меҳнат бозори самарадорлиги муҳим роль ўйнайди. Бу борада қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Туманимизда 2020 йилдаги бандлик дастурига асосан 2273 та янги иш ўринлари яритилиши режалаштирилган. Жумладан, инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 1141 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1385 та тўғри келади.


Нурота тумани "ўрта” ҳудуддан "яхши” ҳудуд тоифасига ўтади

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 782 нафар хотин-қизлар бандлиги ва 180 та вақтинчалик ишлаш учун хорижга кетиб қайтиб келган фуқаролар бандлиги таъминланади.

Шунингдек, туманда иш билан банд бўлмаган аҳолини, чет элдан қайтган фуқароларни ва ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида хам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар хонадонига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун ҳозирги кунга қадар жами 439 миллион 600 минг сўм маблағ ажратилиб 172 нафар фуқароларга субсидия ажратилди.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи ҳаракатини ривожлантириш учун имкониятлар юқорилигини ҳисобга олиб, туманда 5 та қишлоқ хўжалиги кооперативларига жами 190 нафар фуқароларга 50 сотихдан ер ажратиб берилди ҳамда паррандачилик йўналишида 100 нафар фуқарога 200 бошдан паррандалар етказилиб берилди.

Шунингдек, "Вақтинчалик хақ тўланадиган жамоат ишлари”га 1940 нафар фуқаро жалб қилиниб, уларга "Жамоат ишлари жамғармаси” ҳисобидан 1 804,1 миллион сўм тўлаб берилди.

Туманимиздаги "Шайхон” ва "Ғ.Ғулом” маҳаллаларида "Касб-ҳунарга ўқитиш маскани” ташкил этилган бўлиб, бу ерда тикувчилик ва ҳунармандчилик йўналишида 20 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Йил якунига қадар яна 150 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитилиши кўзда тутилган.

– Юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу йўналишдаги чора-тадбирлар ижроси қандай йўлга қўйилган?

– Туманимизда 3-7 ёшли болалар сони 7293 нафарни ташкил этади. Сўнги 2019-2020 йилларда ушбу йўналишга алоҳида эътибор қаратилиб, кўплаб Давлат ва давлат-хусусий шерикчилик ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари янгидан ташкил этилди. Ушбу амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ 2018-2020 йилларда қамров 36,2 фоиздан 48,8 фоизга етказилди. 2021 йилда эса қамровни 62,8 фоизга етказишни мақсад қилиб олганмиз.

Шунингдек, Нурота туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги бугунги кунда 56 та таълим муассасаларида жами 2012 нафар педагог ходим ишламоқда. 2019 йилда олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича республикада туманимиз ёшлари 37-ўринни қўлга киритган бўлса жорий йилда йилда 235 нафар 11 синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари 25 фоиздандан ортиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда туман аҳолисига 210 ўринли доимий стационар, жумладан 193 ўринли бюджет ўрни ва 17 ўринли пулли реаблитация ўринлари, 1210 қувватга эга 13 та амбулатория поликлиника муассасалари, жумладан, 610 қувватга эга кўп тармоқли марказий поликлиника, 325 қувватга эга 4 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 275 қувватга эга 8 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та тез тиббий ёрдам станцияси 4 та тез тиббий ёрдам шахобчаси ва СЭОМ орқали тиббий хизмат кўрсатилади.

Шуни афсус билан айтиб ўтиш керакки жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1-14 ёшгача болалар ўлими 15 нафарни , шундан, 0-1 ёшгача болалар ўлими 10 нафарни ташкил этиб, 2019 йил кўрсаткичидан 3 тага кўпайган, оналар ўлими қайд этилмади.

– Туманда инфратузилмани ривожлантирмай туриб фаровонликка эришиб бўлмайди. Бу бугунги куннинг ҳақиқати. Шундай эмасми?



– Албатта, тўғри таъкидладингиз. Аҳоли фаровонлигини таъминлашда инфратузилма объектларини қуриш, улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳаимият касб этади. Туманда жами 93138 нафар аҳоли, 17055 та хўжаликлар мавжуд. 2021-2022 йиллар давомида хусусий сектор томонидан 6 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, 204 га яқин янги хонадонлар ўз эгаларига топиширилиши режалаштирилган.

Туманда бугунги кунда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 38,4 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, туман марказидан узоқда жойлашган ичимлик сув етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги 710 та хонадонга "Ўзтемирйўл” АЖнинг сув ташиш автомашиналари орқали ичимлик сув етказиб берилиб, қолган аҳоли ҳудудларда булоқ ва шахсий ер ости тик қудуқларидан фойдаланиб келинмоқда. Йил якунига қадар 4 та ичимлик суви иншоотлари янгидан қурилиб ишга туширилиши ҳисобига оза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 50,8 фоиз га етказилади.

Инфратузилма объектларининг яна бир муҳим йўналиши бўлган автомобиль йўлларининг 768 км. ички йўллар, 344 км. давлат аҳамиятидаги ҳамда 194 км. маҳаллий йўллар ҳиссасига тўғри келади.

2020 йил давомида Давлат аҳамиятидаги 9,6 км. йўллар асфаслтбетон қопламаси билан таъмирланди. Шу билан бирга ички йўлларни таъмирлаш манзилли дастури асосида 20 км. ички йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, бу борадаги ишларни ҳам босқичма-босқич давом эттиришимиз тақозо этилади.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари йўналиши бўйича ҳам ишларни олиб бормоқдамиз. Жумладан, жорий йилнинг 9 ойида саноат маҳсулотлари экспорти 1 миллион 884 минг долларни ташкил этди.

2020 йилда қўшимча 3 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳаларини экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш натижасида 2 миллион 484 минг АҚШ доллари ёки ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 6.7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.



Бундан ташқари, туманда сувни тежаш технологияларини жорий этиш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 840 гектар майдонга 7 та қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан сувни тежаш технологияларини жорий этилган бўлса, жорий йилда томчилаб суғориш техналогиясини жорий этиш орқали 331 гектар ер майдонида 10 та қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан сувни тежаш технологияларини жорий қилинди. 2021 йилда эса жами

501 гектар ер майдонларида худди шундай технологияларини жорий қилиниши белгиланган.

– Туманда ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қандай натижаларга эришилмоқда?

– Юртимизда хорижий инвесторлар учун қулай инвестициявий муҳитнинг яратилиши боис инвестицияларни жалб қилиш борасида бир қатор натижаларга эришилмоқда. 2019 йилда асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажми 326,6 миллиард сўмни ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 65,6 миллиард сўм ва хорижий кредитлар ҳажми 35,6 миллиард сўмни ташкил этган.

Туманда 2020-2021 йилларда Инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида умумий қиймати 871 миллиард сўмлик жами 161 лойиҳалар амалга ошириш ҳисобига 1638 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қиймати 76,9 миллиард сўмлик 78 та лойиҳа ишга ҳамда 552 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Шунингдек, йил охирига қадар яна 50 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 390 та янги иш ўринлари яратилади.

 

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2020 йил якуни билан туманда 342,9 миллиард сўмлик инвестициялар тўлиқ ўзлаштирилиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 8,8 миллион долларни ёки 26,2 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил якунига қадар саноат ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш, мавжуд қувватларни ошириш натижасида 70 миллиард сўмлик қўшимча қувватлар яратилиши ҳисобига кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 100 фоизга ўсишга эришилади.

Бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд. Айни пайтда "Мармаробод” МЧЖга Хитой давлатидан 52 та контейнерда ускуналар келтирилиб ўрнатиш ишлари якунига етказилмокда. Шунингдек, 9 та янги конлар очилиб, замонавий қазиш ускуналари келтирилиши натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, туманнинг олис Сувлиқ худудида янгидан аниқланган гранит конларини ўзлаштириш бўйича 5 та корхона томонидан 41 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманда жами 1355 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 330 тага кўпайган. Йили якунига қадар яна қўшимча 227 та янги кичик бизнес субъектлари яратиш ва ушбу янгидан ташкил этиладиган корхоналар ҳисобидан 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, ҳудудда жами 124 та фаолиятсиз юридик корхоналар мавжуд бўлиб, жорий йил якунига қадар ушбу корхоналар фаолиятини тиклаш юзасидан зарурий чораларни кўриш натижасида 200 дан ортиқ қўшимча иш ўринлари ташкил этилиши ҳамда улар ҳисобидан бюджетга қўшимча тушумларни тушушишни таъминлаш биринчи галдаги вазифаларимиздан бири бўлиб турибди.

Туманимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, 2020 йилда тижорат банклари томонидан 2771 та жисмоний ва юридик шахсларга 85 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Шундан, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар доирасида 1054 та субъектларга жами 28,1 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

Туманда 3 йил олдин 755 та кичик бизнес субъектлари бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 1355 тага етиб, тадбиркорлар сони 600 тага купайди. Натижада янги ташкил корхоналар ҳисобига 2000 дан ортиқ шимча иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар инвестиция дастури доирасида 1086 нафар, бундан ташқари 227 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этиш эвазига қўшимча 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

– Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги бўйича туманда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

2020 йилнинг ўтган 9 ой давомида Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхонасидан жами 397 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатларнинг умумий сони жойларга чиқиб сайёр қабуллар ҳамда уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш натижасида 207 тага яъни 34,2 фоизга камайишига эришилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мурожаатларнинг 313 таси ёки 78,8 фоизи қаноатлантирилган.

Туман сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қабул қилинган мурожаатлар билан ишлашда мурожаатларнинг ижроси доимий назоратга олиниши, натижаси муҳокама қилиниши ҳамда такрорий мурожаатлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилиши натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижобий ўзгаришларга эришилди.

Албатта, 2020 йилнинг якуни билан туманимизда барча кўрсаткичлар бажарилиб, "ўрта” ҳудудан "яхши” ҳудуд тоифасига ўтказилишига эришамиз.

Нурота туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.