Нурота ўзининг чашмаси билан бир қаторда серҳосил боғлари билан ҳам машҳур. Боғдорчиликнинг кетидан келаётган даромад туфайли маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида бу соҳага қизиқувчилар кўпайиб бормоқда.
 
2019 йилгача Нуротада 1724 гектар боғ ва токзор мавжуд бўлган. 2019 йилда 601 гектар боғ ва 418 гектар токзор, 2020 йилда эса 614 гектар боғ ва 422 гектар токзор барпо этилган. 

Ҳозирда мазкур боғларда қаторлар орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиб олинмоқда. Бундай усул орқали туманда йилига 4,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.